БОШ ҚОМУСИМИЗ – БАХТЛИ ВА ФАРОВОН ҲАЁТ МЕЗОНИ

БОШ ҚОМУСИМИЗ – БАХТЛИ ВА ФАРОВОН ҲАЁТ МЕЗОНИ

Байрам шукуҳи
БОШ ҚОМУСИМИЗ – БАХТЛИ ВА ФАРОВОН ҲАЁТ МЕЗОНИ

Бош қомусимиз қабул қилинган кун байрами вилоятимизда кенг нишонланмоқда.
Бу борада вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида Фарғона шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳуқуқий, демократик жамият кафолати” мавзусида илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, адлия, прокуратура идоралари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Таъкидлаб ўтилганидек, Конституциямиз мустақиллик йилларида юртимизда барча соҳаларда қўлга киритилган улкан ютуқлар, мамлакатимизнинг барқарор тараққиёти ҳамда жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлишида муҳим омил бўлмоқда. Боиси Бош қомусимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият даражасида белгилаб қўйилган. Ўз навбатида Конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги тамойили жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётбахш ислоҳотлар самарадорлигини оширишда ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилаётгани қувонарлидир.
Илмий-амалий конференцияда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев сўзга чиқиб, Бош қомусимизнинг халқимиз ва жамиятимиз ҳаётида тутган ўрнини таъкидлаб ўтди. Ўзини юрт тақдирига дахлдор ҳисобловчи ҳар бир юртдошимиз болалигидан Конституция мазмун-моҳиятини мукаммал ўрганиш зарурлигига эътибор қаратди.
– Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуасидир, –деди вилоят раҳбари. – Уни билиб ва амал қилиб яшаш инсоннинг кундалик турмуши ва оилавий фаровонлиги калитидир. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, хусусан, Конституциямизнинг муҳим жиҳатларини ёшларимизга болалигидан бошлаб ўргатиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири саналади.
Тадбирда Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ меъёрларига мослиги ҳақида йиғилганларга етарлича маълумот берилди.
Б. МАДИЁРОВ.
Суратни
Ш. ҚОРАБОЕВ олган.