АСР ВАБОСИГА ҚАРШИ КУРАШ

АСР  ВАБОСИГА ҚАРШИ КУРАШ

АСР ВАБОСИГА ҚАРШИ КУРАШ
йўлида барчамиз бирдам бўлайлик!

Бугунги кунда ОИТС касаллигига қарши кураш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Вилоятимизнинг мутасадди ташкилот ва муассасалари, давлат, нодавлат ташкилотлари– хотин-қизлар қўмиталари, таълим муассасалари, маҳалла, Ёшлар иттифоқи, вилоят Қизил Ярим Ой жамияти,“Соғлом авлод учун” хайрия жамғармалари томонидан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
ОИТСга қарши кураш борасида барча йўналишларда ҳамкорликда қилинаётган саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, мустаҳкамлаш ҳамда аҳолини ОИТС бўйича хабардорлигини ошириш мақсадида бу йил ҳам чора-тадбирлар амалга оширилди.
Вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази томонидан маҳаллаларда, ўқув юртларида, корхона ва ташкилотларда учрашув ва маърузалар ташкилланди. Ҳозирда ушбу тадбирлар давом этмоқда.
Жумладан, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази томонидан ҳамкор бошқарма, ташкилотлар, шаҳар, туман ФҲДЁ бўлимлари раҳбарлари, мусулмонлар идораси вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият, олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.
Кейинги йилларда меҳнат мигрантлари ва никоҳланувчи ёшлар ўртасида ҳам ушбу касаллик аниқланаётганлиги сабабли ушбу гуруҳлар ўртасида профилактика ишларини кучайтиришни тақозо этади.
Фарғона шаҳрида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаолликни ошириш мақсадида оммавий спорт тадбири ташкилланди.
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш- профилактика муассасаларининг ҳамширалари ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича “Энг яхши ҳамшира”, Тошлоқ тумани халқ таълими тасарруфидаги мактаблар ўртасида “Энг яхши мактаб”, Фарғона шаҳридаги МФЙ лар ўртасида “Энг яхши маҳалла” кўрик-танловлари ташкилланди. Фарғона давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институти талабалари томонидан ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзусига оид “Энг яхши буклет”, “Энг яхши плакат”, Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали талабалари ўртасида мавзуга оид “Энг яхши видеоролик” танловлари, Фарғона давлат университети, политехника институтларида “Ёшлар ОИТСга қарши” шиори остида учрашувлар, тадбирлар ўтказилди.
Фарғона халқаро аэропорти ва Ўзбекистон темир йўллари вокзалларида ОИТС маркази мутахассислари томонидан чиқишлар қилиниб, ижтимоий роликлар намойиш этилиб, ахборот-тарғибот материаллари тарқатилди.
Олиб борилаётган ишлар аҳоли ва ёшларни ОИТС бўйича хабардорлигини оширишга хизмат қилади, бу эса профилактиканинг асосидир.
Эъзозхон
АБДУМУТАЛОВА,
вилоят ОИТС га қарши кураш маркази бош врачи.