АВЛОДЛАРГА МУСАФФО, ОБОД ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ҚОЛДИРИШ – МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ

АВЛОДЛАРГА МУСАФФО, ОБОД ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ҚОЛДИРИШ – МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ

АВЛОДЛАРГА МУСАФФО, ОБОД ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ҚОЛДИРИШ – МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ
Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон Экологик партияси илк бор қатнашиб, ўз дастурий вазифалари, сайлов олди дастури асосида атроф-муҳитни муҳофазалаш, инсон саломатлигини сақлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш ва яна кўплаб долзарб мақсад ҳамда вазифаларни амалга оширишни режалаштирган.
Бу борада партиянинг Олий Мажлис, вилоят туман ва шаҳарларидан депутатликка қўйилган номзодлар ўз дастурий мақсадларини белгилаб олганлар ҳамда уни бажариш борасида саъй-ҳаракатларни олиб боряптилар.
Ўзбекистон Экологик партияси “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори асосида фаолият юритиб, ўз зиммасига бир қатор вазифаларни бажаришни белгилаб олган. Партиянинг сиёсий дастурининг асосий жиҳатлари шундан иборатки, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш, экологик муаммоларни ҳар томонлама ҳал қилиш ва мамлакатда атроф-муҳитни яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш, мамлакатнинг яшил иқтисодиётига ўтишга кўмаклашиш, экологик маданият даражасини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, атроф-муҳит ва соғликни сақлаш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборатдир. Энг асосий вазифаларимиздан бири, биринчи навбатда экологик сиёсати устуворлигига эришиш, иккинчи мавжуд экологик муаммолар, нафақат экологик, балки барча соҳадаги муаммоларни оқибатлари эмас балки уларнинг келиб чиқиш оқибатлари сабабларини аниқлаш ва ечимини топиш, учинчидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш экологик масъулиятни ошириш, 26 та йўналиш бўйича ишларни бажариш, жумладан, инсон саломатлиги устувор вазифа бўлиб, бунинг учун тоза муҳит, тоза сув,тоза атроф-муҳит, аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлаш бўйича вазифаларни амалга оширишдир. Айни вақтда ёш бўлишига қарамай ўзида 18 минг нафар аъзони бирлаштирган партия кенгаши халқ манфаатлари, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг турмуш даражаларини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини яратиш, бу борадаги тарғибот ишларини амалга ошириш, атроф-муҳитни муносиб муҳофазалаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, экологик таълим-тарбияни шакллантириш, одамлар қалбида табиатга бўлган меҳр-оқибат, муносабатларни ривожлантириш бўйича мақсадларни бажаришни ўз олдига қўйган.
Вилоятдаги долзарб экологик муаммоларни соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ўрганиб чиқиш, таҳлил этиш ва унинг ечими борасида таклифлар тайёрлаш, вилоятдаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, атроф-муҳитга таъсир этувчи йирик саноат ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият олиб бораётган экоҳаракат вакилларини фаолиятини таҳлил қилиш ва уларга атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ислоҳотлар тўғрисида тушунтиришлар бериш, қишлоқ ва маҳаллаларда тозалик ва ободончилик, кўкаламзорлаштириш, ишлари амалга оширилиб, ҳудудлар саранжом-саришта обод манзилларга айлантиришга эришиш, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятини атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш, ичимлик сув муаммоси, мавжуд ҳудудлар, аҳолининг марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан таъминланишининг аҳоли ҳамда “Сувоқава”корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш, ёшларга чиқиндилар ҳамда уларни бартараф қилиш тартиблари, бу борада мавжуд қонуннинг моҳияти ва асосий вазифаларини тушунтириш, қаттиқ ва маиший чиқиндилар,вақтинчалик омборхоналарнинг ҳолатини ўрганиш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга эришиш, атроф-муҳит муҳофазасига жамоатчилик эътиборини янада кучайтириш каби бошқа долзарб ва муҳим вазифаларни амалга оширишни устувор мақсад қилган. Ушбу йўналишдаги ишларни самарали ишларни ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Бу борада партиянинг туман ва шаҳар кенгашларидаги партия раислари, фаоллари, депутатлар ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тизимли ишлар муваффақиятлар йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Экологик партияси, бу: табиат ва инсон саломатлиги учун қайғурадиган, ёши, жинси, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳақиқий ватанпарварлар, табиат муҳофазасига жонкуяр ва фидойилар, амалий ҳаракатлар, келажакка дадиллик билан интилаётганлар партиясидир.
Ўзбекистон Экологик партияси атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришни, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва инсон саломатлигини яхшилашни назарда тутувчи “Яшил иқтисодиёт”ни, хусусан, замонавий ресурс тежовчи ва экологик тоза инновацион технологияларни кенг жорий этиш ташаббускори бўлади ва уни амалга оширишда фаол иштирок этади.
Аҳолининг экологик маданиятини ошириш вазифасини ҳал этиш учун Ўзбекистон Экологик партияси халқимизнинг доимо табиат ва инсон уйғунлигига эришишни таъминлашга интилиш, келгуси авлод учун уни асраб-авайлаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан тежамли фойдаланишдек асрий анъаналари ва қадриятларидан иборат маданий ва табиий меросига таянишни муҳим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Экологик партияси ушбу вазифаларни давлат органлари, сиёсий партиялар, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликда ҳал этади.
Мавжуд экологик муаммоларга жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш, уларни изчил ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳолати ҳақида фуқароларни ҳаққоний ва тезкор ахборот билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда ўзининг оммавий, шу жумладан босма ахборот воситалари ва Интернет ресурсларини ташкил этади.
Ўзбекистон Экологик партияси атроф табиий муҳит муҳофазаси соҳасида ресурс ва энергия тежовчи, экологик тоза технологиялар борасидаги илмий изланишларни ривожлантиришда кенг жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлашини таъминлаган ҳолда бугунги кунда фан ва таълим соҳасига сарфланаётган маблағлар мамлакатимизда келажагимиз эгаларига хизмат қиладиган, экологик маданияти юқори, юксак интеллектуал жамиятни шакллантиришга мустаҳкам пойдевор бўлади, деб ҳисоблайди.
Юқорида сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон экологик партияси 2025 йилга қадар қуйидагиларни амалга оширишни режалаштирган:
– Мамлакатимизнинг йирик ва саноати ривожланган шаҳарларида атмосфера ҳавосига ташланаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа газларини чиқарилишини ҳамда чанг миқдорини 1,5 баробарга камайтириш орқали атмосфера ҳавосининг сифат кўрсатгичларини белгиланган меъёрлар даражасига келтириш ва аҳолига салбий таъсирини камайтириш;
– Иқтисодиётнинг барча тармоқларида сув тежайдиган, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланишга қаратилган лойиҳаларни амалиётган тадбиқ этилиши ҳисобига сув сарфини камайтиришга эришиш ҳамда суғориладиган ерларнинг 25 фоизигача майдонида сувни тежовчи (томчилаб суғориш) самарали технологияларни жорий этиш;
– Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида сизот сувларининг сатҳи кўтарилишини олдини олиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширилиши устидан самарали парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
– Оролбўйи ҳудудига Амударё-нинг юқори қисмидан йилига камида 5-6 куб. км. ҳажмда сув юборилишини таъминлаш ҳамда Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон-мелиоратив ишларни амалга ошириш йўли билан Оролбўйини экологик соғломлаштириш ҳамда 1,5 млн. гектар майдонини ўрмон билан қоплаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
– Ер ости заҳира сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланишнинг мониторинг тизимини ривожлантириш, ичимлик, техник, суғориш мақсадларида қазилган яроқсиз сув қудуқлари ичини тоза ҳолга келтириш чораларини кўриш;
– Аҳолининг, айниқса қишлоқ жойлардаги аҳолининг тоза ичимлик суви таъминотини 75 фоизгача етказишига эришиш;
– Барча турдаги чиқиндилардан экологик жиҳатдан оқилона фойдаланишга эришиш, маиший чиқиндилар ҳосил бўлишининг олдини олиш, қайта ишлаш ва такрорий фойдаланиш бўйича чораларни қабул қилиш орқали уларнинг қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга етказиш, ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш миқдорини 20 фоизгача етказиш;
– Ўрмонлардан оқилона фойдаланиш усулларини жорий этишга кўмаклашиш, ўрмонларнинг йўқолиб кетишини тўхтатиш, тиклаш ҳамда ўрмонзорлар ва ўрмонларни тиклаш кўламини жиддий равишда кўпайтириш орқали республика ҳудудининг ўрмон билан қопланганлик даражасини 7,6 фоиздан (3,4 млн. гектар) 15 фоизга (7 млн. гектар) етказиш;
– Мамлакат энергия балансида қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 10 фоизгача етказишда бевосита иштирок этиш;
– Ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида узлуксиз экологик таълим тизимини жорий этиш;
– Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот институтини таъсис этиш масаласини ҳал этиш;
***
Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизнинг барча фуқароларини инсонларнинг соғлиғини сақлаш ва бебаҳо табиий бойликларини асраб-авайлашдек юксак вазифаларни бажаришда фаол иштирок этишга чақиради.
Инсон яралибдики, унинг ҳаёти экология, табиат билан боғлиқ. У ана шу табиатда яшайди, нафас олади, умр кечиради. Одамзотга ато этилган ана шундай муқаддас неъматни кишилар эъзозлай билишса, қадрига етишса, атроф-муҳит муҳофазаси учун бирдек жон куйдиришса, унинг тозалиги, ободлигини таъминлашга хизмат қилишса келгусида келажак авлодларга ҳам мусаффо, соғлом ва бахтли келажак қолади.
Муҳаммадали МАХМУДОВ,
Ўзбекистон Экологик
партияси Фарғона вилоят Кенгаши раиси.